"Пахтакор" Шота Арвеладзе борасида бир қарорга келган

Суперлига якунланганига ҳам анча бўлди. Табиийки футболчи ва мураббийларнинг ҳам жамоа билан тузган шартномалари тугаган ёки декабрнинг охирларида якунланади.

Айни пайтда кўпчиликни қизиқтирган савол - “Пахтакор” Шота Арвеладзе билан шартномасини узайтирадими? Чунки клуб раҳбарияти ўтган йили ёзда грузиялик мутахассис билан 1,5 йиллик шартнома имзоланганди. Бу йил эса томонларнинг ўзаро имзолаган битими тугайди.

Аммо ҳозирча клуб томонидан шартнома узайтирилди ёки Арвеладзе билан келишув якунланди деган хабарлар янграмаяпти. Аммо SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, “Пахтакор” клуби раҳбарияти Арвеладзе билан шартномани узайтирган. Тахминларга кўра бу келишув бир йилга узайтирилган. Аммо клуб бу борада хабар тарқатмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
zohir_t
25/12/2018 16:29
yaxshi
&
darwesh
25/12/2018 10:52
Бундай шароитларда Агамуродов Пахтакорни чемпион килиб Осиёда хам яхши натида курсатган буларди.