“Пахтакор W” “Севинч”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

 

Мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда. Бугун ҳам чемпионат дастлабки босқичининг 1-тур доирасидаги 4та учрашув бўлиб ўтди.

“Севинч”  Тошкентнинг “Пахтакор W” жамоасига қарши майдонга тушди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ушбу беллашувда “Севинч” футболчилари “Пахтакор W”ни 6:1 ҳисобида доғда қолдиришди. Шундай қилиб, қашқадарёликлар иккинчи учрашувда ҳам ғалабани қўлга киритишди.

Жамоа эртага дам олади ва 26 январ куни “ТАТУ” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 11:00да бошланади.

Мини футбол бўйича  XIII Ўзбекистон чемпионати. Дастлабки босқич, 1-тур

“Пахтакор W” (Тошкент) – “Севинч” (Қарши) 1:6 (1:4)

Тошкент ш., “Ёшлик” спорт аренаси. 24.01.2017 йил

Ҳакамлар: Эдита Миробидова, Людмила Гейгер, Александра Кончикова, Анна Сидорова.

Голлар: Мадина Вохидова, 5’-1:0 – Нилуфар Қудратова (7’-1:1), Танзиля Зарбиева, (13’ 1:2), Малика Бурхонова (15′-1:3, 18’-1:4, 27’-1:6), Шоира Қултўраева (23’-1:5).

“Пахтакор W”: 26.Жибек Мирзабекова, 10.Динара Тагирова, 1.Дилором Туланова, Гулмира Девятова, 19.Зуҳро Муҳаммаджонова, 4.Мирана Косникова, 28.Умида Ҳатамова, 7.Мадина Ҳикматова, 17.Мадина Вохидова, 21.Мадина Турсунова, 8.Розияхон Асқарова, 24.Камола Эркинова, 22.Гулруҳ Хўжаева, 35.Екатерина Носкова.

“Севинч”: 1.Лайло Тилавова, 12.Матлуба Абдирасулова, 8.Камола Рискиева (с),  11.Шахзода Жамолова, 10.Ильвина Аблякимова, 17.Танзиля Зарбиева, 27.Шодия Тошева, 25.Мафтуна Шоимова, 37.Малика Бурхонова, 77.Нилуфар Қудратова, 7.Шоира Қултўраева, 20.Мафтуна Панжиева, 18.Севара Нормуродова, Шахноза Қурбанова.

Бугунги учрашувлар қуйидаги натижалар билан якунланди:

“Юз работ” – “Бахмал” 4:3

“Аланга С” – “ТАТУ” 0:11

“Оқ қўрғон” – “Шўртан Lady” 0:9

Дам олиш: “Қирқ қиз” (Нукус)

Эртага 25 январ куни бўладиган учрашувлар анонси:

“Шўртан Lady” – “Бахмал”

“ТАТУ” – “Юз работ”

“Аланга С” – “Оқ қўрғон”

“Қирқ қиз” – “Пахтакор W”

Дам олиш: “Севинч”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!