Тошкентдаги "Жар" спорт соғломлаштириш мажмуасида пенчак силат бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди.

Ўзбекиcтон жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази ҳамда мамлакатимиз пенчак силат федерацияси томонидан  ўтказилган мусобақа 2018 йил 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезияда бўлиб ўтадиган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг пенчак силат баҳсларига спортчиларимизни таёрлаш мақсадида ташкил этилди.

Мазкур мусобақада Элёрбек Алиев, Фаррух Юсупов, Абдуазим Қобулбеков, Арсен Қоратошев, Игорь Рибаков, Елезаветта Қодирова, Нигора Қурбонбоева, Ноила Хайдарова, Карина Фаттиллаева ўз ёш ва вазн тоифаларида совринли ўринларни қўлга киритди.

Мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар тақдирланди.

Sports.uz

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98