Погба қишда «МЮ»ни тарк этадими?

Поль Погба айни вақтда уни «Манчестер Юнайтед»дан кетиши борасидаги гап-сўзлар туфайли майдонда унчалик ўзини кўрсата олмаяпти.

Ёзни Россияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатини ютиб юқори кайфиятда ўтказганидан кейин янги мавсум олдидан Погба клубдаги мақоми сўроқ остидалиги ва яқин келажаги номаълумлигини айтиб ўтганди.

У Sky Sports га берган интервьюсида «Менинг келажагим айни вақтда Манчестерда. Шартномам бор. Ҳозирча у ерда ўйнайман, аммо бир неча ойдан кейин нима бўлишини ҳеч ким билмайди.»

Погбанинг шартномаси вазияти

2012-йилда 18 ёшли футболчи «қизил иблислар» билан шартномаси ўз ниҳоясига етгач, Сэр Алекс Фергюсон қўли остида унинг асосий таркибга кириш имкониятлари етарли эмаслиги иддаоси билан «Ювентус» сари йўл олганди. Туриндан эса 2016-йилда рекорд маблағ эвазига қайтиб келганди.

«Мен Каррингтонга қайтдим, шунчаки ўз уйимга қайтдим. Ўйлайманки бу тақдир» – деган эди ўшанда 89.5 миллион фунтлик трансфер эгаси.

Ўшанда у клуб билан 5 йиллик шартномага имзо чекиб, ҳафтасига 290.000 фунт топадиган бўлганди. Клуб эса ушбу шартномани бир йилгача узайтириб 2022-йилгача сақлаб қолиши мумкин.

Клуб бундай амалиётни Хуан Мата, Андер Эррера, Люк Шоу ва Эшли Янгларга нисбатан ҳам қўллаб келмоқда. Бироқ «МЮ» Погба атрофида ишлар бундай ривожланишини ҳеч ҳам хоҳламайди.

Аслида бундай амалиётни шартномасининг сўнгги йили бошланган футболчилар қўллашади. Бироқ клуб Погба беш йиллик шартномани имзолаганидан икки йилгина вақт ўтиб қайта музокаралар олиб бориш ниятида эмас.

Погбанинг агенти Мино Райола эса ўзи ва мижозларини яхши таклифга эришишда устаси фаранг ҳисобланади.

Погба «МЮ»да бахтсизми?

Жаҳон Чемпионатидан кейин таътилдан кеч қайтган франциялик ярим ҳимоячи бир ҳафта ҳам ўтмасдан Премьер Лиганинг дастлабки турида «Лестер»га қарши ўйнаб учрашувнинг энг яхши футболчисига айланганди. Бироқ ўйиндан кейинги айтган гаплари катта шов-шув келтириб чиқарганди.

«Мен айта олмайдиган гаплар бор, акс ҳолда жаримага тортиламан» – деганди у журналистларга, бахтли эмаслигини уқтириш ниятида.

У «қизил иблислар»нинг «Бёрнли» ва «Уотфорд»га қарши учрашувларида жамоасига катта ёрдам берган бўлсада, бу вақт ичида унинг Жозе Моуриньо билан ўзаро муносабатлари анча ёмонлашди.

Моуриньодан Погбанинг кайфияти қанақа эканлиги сўралганида, мураббий «бу саволни унинг ўзидан сўранг» дея жавоб қилди. Бу билан у футболчининг қониқиш ҳосил қилаётгани, умуман у ҳақида гапириш ниятида эмаслигини билдирди.

Погбага қизиқиш билдираётган клублар қайси?

Погба июлда «Барселона» директори ва собиқ Франция термаси вакили Эрик Абидаль билан учрашганидан бери ярим ҳимоячи Каталонияга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги трансфер миш-мишлари тўхтаганича йўқ.

«Барселона»дагилар эса унинг маълум бир вақтдан кейин келишига қаттиқ ишонишмоқда. Бу ҳақида дастлаб Луис Суарес гапириб ўтди: «Погба барча нарсани ютган элита футболчи. Ўйлайманки, у ҳозирги вазиятидан кўпроқ курашишга қодир. У «Барса»га тегишли эмас, аммо у учун эшикларимиз доим очиқ» – деганди RAC1 га.

Бундан ташқари, унинг собиқ жамоаси «Ювентус» ҳам Погбани қайтариш истагида. У Италияда 2012-2016-йиллар оралиғида тўп сурди ва «бьянконерилар»нинг Скудеттони қўлга киритишида ва 2015-йилги Чемпионлар Лигаси финалига чиқишига ёрдам берди.

Шунингдек, у «Пари Сен-Жермен»га ўтиши мумкин. Бироқ бу вариант унчалик ҳам ҳақиқатга айланмаслиги мумкин. Парижликлар Неймар ва Мбаппеларни сотиб олганидан кейин молияфий фейр-плей қоидаларига қаттиқ риоя қилишга мажбур. Бу ҳолат Погбани Париж клубида кўриш эҳтимолини пасайтириб юборади.

«Реал Мадрид» 2016-йилда ярим ҳимоячи учун курашга жиддий киришган эди. Бироқ мадридликларнинг ярим ҳимоя чизиғи кучайишга муҳтож эмаслиги маълум бўлгач, Погбага бўлган қизиқишлари анча пасайган. Боз устига улар Райола билан ишлаш ниятида эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!