Полвонларимиздан яна бир улкан ғалаба

Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида соҳил кураши бўйича III Халқаро чемпионатида полвонларимиз 6 олтин ва 1 кумуш медаль билан умумжамоа ўртасида биринчи бўлди.

Соҳил кураши бўйича халқаро чемпионатда қитъамизнинг 9 мамлакатидан келган полвонлар 15 вазн тоифасида – эркаклар 66, 73, 81, 90, +90 кг вазнларда, аёллар эса 52, 63, 78 кг + 78 кг оғирликда ғолиблик учун беллашди.

Эркаклар ўртасидаги Умид Эсонов, Темурхон Тўраев, Муҳаммадали Шамсиддинов ва Бекзод Каримов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда Мухлиса Абдумаликова ҳамда Шоҳиста Анорова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Ўта оғир вазнда Гуласал Ҳайдарова кумуш медаль соҳибасига айланди

Шу тариқа, Ризамат Солиев ва Дилфуза Раҳматова бошчилигида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда олтита олтин ва бир кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, Халқаро турнир якунига кўра Хитой Тайпейи терма жамоаси аъзолари 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медаль билан иккинчи, Жанубий Корея терма жамоаси биттадан олтин ва кумуш, ҳамда тўққизта бронза медалини жамғарган ҳолда учинчи ўрин бўлди.

5e38536c-471f-4912-b56d-08b7ff740775 de05134b-e766-44ff-87b7-83b88f80455b 

 0af840fc-ca49-4ee3-a520-cbad9af00d93 1727d0da-24e7-4846-bf8b-a649c6273bf5 1edaee5c-70c9-40ad-83c2-a2a909bc088a

3bccf7da-55b0-408c-b3cd-427249dea362 8c8afc2b-869a-4370-872a-20ef5b201e97 b140388f-d4d1-42dc-a6f4-cd474352dc34

fca393ee-490f-4c08-9d4c-6e325192cd6b bacce3d8-e498-4bf2-b198-346f5201114e

7b927b38-dfd5-41cd-934f-05ea81cb7031 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!