Пойтахтимизда бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди

Пойтахтимизда жойлашган "Чорсу бадминтон маркази" навбатдаги мусобақага мезбонлик қилмоқда. 2001-1998 йиллар орасида туғилган ёш истеъдод эгалари 5 майгача бор маҳоратларини намойиш этадилар. 

Кўплаб вакилларимиз қатори бадминтончиларимиз ҳам жорий йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этишади. Мана шу мусобақага ўзига хос саралаш вазифасини бажариб берувчи турнирни терма жамоа мураббийлари диққатлик билан кузатиб боришади. Зеро, ушбу ёш авлод вакиллари 2020 йили бўлиб ўтадиган Токио Олимпиадасига лицензия олиш учун халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!