Премьер Лигада муваффақият нима дегани?
Сиз турнирни кучли тўртликда якунлашингиз керак. Соврин ютишингиз шарт. Чемпионликни ҳам. Ривожланиш. Шундай эмасми? Бу ўйланганидан осон иш эмас. Таниқли футбол эксперти Дэниель Стори бугунги кунда Премьер Лигада муваффақият нима деганини тушунтириб беришга ҳаракат қилди.
Европа футболида чемпионликка эга чиқувчи жамоалар сони бармоқ билан санарли. Масалан, Германияда Нико Ковачнинг «Бавария»си тушкунлик даврини ўтказаётганига қарамай якунда ўзининг навбатдаги – еттинчи совринини ютиши мумкин. Италияда «Ювентус» саккизинчи Скудеттосини қўлга киритиши ҳозирданоқ аниқ. 1 Лигада «Монако» бир нималар қилмоқчига ўхшаб кўринмоқда, аммо «ПСЖ» сўнгги етти йилда олинчи совринига эга чиқса керак. Испанияда эса иккита, ҳа иккита гегемон жамоа бор. «Реал» ва «Барселона» Ла Лиганинг сўнгги 14 мавсумининг нақ 13 тасида бошқа клубга чемпионликни бериб қўймаган. Чемпионлар Лигасининг сўнгги 10 мавсумининг еттитасини айнан шу икки жамоа ютиб олган.
Премьер Лигада эса барчаси бошқача. Бу мавсумда чемпионлик учун нақ учта жамоа курашмоқда. Сўнгги уч мавсумда эса учта клуб чемпионликка эга чиқди. Бу албатта футболга позитивлик бағишлайди. Улар орасида «Лестер»нинг қаҳрамонлиги алоҳида таҳсинга сазовор.
Ушбу мавсумда Премьер Лиганинг «кучли олтилиги» қолганлардан эҳтимолий 126 очкодан 109 тасини олишга эришди. Бунга «Манчестер Юнайтед»нинг ўйини қовушмаётгани таъсир қилган. Агарда Европада чемпионлик учун курашадиган кучлироқ мусобақа бор бўлса бу ТВ трансляциялари шартномаси ортидан тушадиган пуллар эвазига юз бериши мумкин. Премьер Лига чемпионат ичидаги чемпионатни ҳосил қилган.
Бироқ бу узоқ муддатда анча пасайишга учраган. Сўнгги 20 йил ичида саккизта турли клублар Премьер Лига ёки Англия Кубогини қўлга киритган. Булар: «Манчестер Юнайтед», «Арсенал», «Челси», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Лестер», «Портсмут» ва «Уиган». 20 йилликдан олдин бундай жамоалар сони 11 тани ташкил қилган. Ундан ҳам олдин эса нақ 17 жамоа буни уддалаган.
Бу алоҳида эътиборга молик хабар. Бироқ Премьер Лигада муваффақият бугунги кунда қандай маъно касб этмоқда?
Ғалаба қани?
Маурисио Почеттино бу саволимизга ажойиб намуна бўлади. У клуб бошқарувига келганидан бери «Тоттенхем» Премьер Лига жамоалари орасида очко тўплаш бўйича 3-бўлган. Уларнинг трансферларга сарфлаган маблағи – 29 миллион фунтни ташкил қилади. «Манчестер Сити», «Челси», «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» ўртача 58 миллион фунтдан сарфлашган.
Бунинг ёмон томони шундаки ижтимоий тармоқларда барча Почеттино муваффақиятли деб ҳисобламоқда. Бироқ у мураббий сифатида ҳали бирорта соврин ютганича йўқ. «Эспаньол»даги икки йил, «Саутгемптон»даги бир йил ва «Тоттенхем»даги тўрт йил давомида ҳеч қандай соврин ютмаган.
Бу унинг резюмесидаги «қора чизиқ» ҳисобланади. Бироқ «тақачилар» бу мавсумда Англия Кубогини ютганига қарамай кучли тўртликдан тушиб қолса, унинг мавсуми омадсиз бўлди деб аталиши аниқ.
Кўпчилик учун муваффақият турлича маъно касб этади. Баъзилари уй ўйинида «Реал Мадрид»ни ютишни муваффақият деб билса, бошқалар яна қанақадир ғалабаларни эътиборга олишади.
Йиллар давомида Арсен Венгер «Арсенал»ни кучли тўртликда олиб юрди. У буни клуб янги уй стадион қураётгани туфайли имкониятлари чегараланиб қолганига қарамай уддалади. Мухлисларнинг у томон йўналтирилган танқидлари «тўпчилар» ҳар йили Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетавериши ва кучли тўртликдан тушиб қолиши ортидан содир бўлди.
Венгернинг тажрибаси шуни кўрсатмоқдаги Пеп Гвардиола бу йил Премьер Лигани эгаллаганига қарамай Чемпионлар Лигаси бош совринини юта олмаса мавсум омадсиз бўлган ҳисобланади.
Агарда «Тоттенхем» кучли тўртликка кира олмаса яна шу гаплар айтилади. Агарда Унай Эмери илк мавсумидаёқ клубни Чемпионлар Лигасига олиб чиқа олмаса мавсум барбод бўлган бўлади.
Кўриниб турибдики, бугунги кунда муваффақиятнинг маъноси турлича ва турли шархларга эга.
Фикрлар