
Путин Россия – Миср учрашувига кела олмайди
Россия президенти Владимир Путин ЖЧ–2018 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Россия – Миср учрашувини стадиондан бевосита туриб томоша қила олмайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳозирча бунинг имкони бўлмаяпти”, – деди Песков.
Россия ва Миср ўртасидаги учрашув 19 июнь куни бўлиб ўтади. Шу куни Путин Беларусда ўтадиган юқори кенгашда иштирок этади.
Маълумот учун, Владимир Путин 14 июнь куни Москва шаҳридаги “Лужники” стадионида ўтказилган Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги ЖЧ–2018 очилиш учрашувини стадиондан кузатганди. Майдон эгалари 5:0 ҳисобида зафар қучганди.
Фикрлар