«Қирол Артур»га аталган томоша

Ушбу ғалаба каталонияликларга «Б» гуруҳида якка пешқадамликни қўлга киритишларига имкон берди. Уларнинг ҳисобида 100 % лик натижа – 9 очко бор. Бироқ кечаги учрашувдан баъзи хулосаларни чиқаришимиз мумкин. Ёзда клуб ҳаридор топишга қийналган Рафинья ҳужумда Малком ва Дембелелардан яхшироқ вариант деб топилди ва илк дақиқаларданоқ майдонда ҳаракат қилди. Хўш, ушбу учрашувнинг ғолиб ва мағлублари ким?

Ғолиб: Луис Суарес

Лео Месси жароҳат олганидан кейин Луис Суарес ўз-ўзидан каталонияликлар ҳужумининг асосий қуролига айланди. Тўсатдан унинг беқарорлиги ҳам йўқолиб юқори спорт формасини намойиш қила бошлади.

Уругвайлик ҳужумчи ростдан ҳам «нерадзуррилар»га қарши сенсацион ўйинини кўрсатди. Босим уюштириш, голли узатмалар, шошилиш, ҳамма-ҳаммаси.

«Барселона»нинг биринчи голи айнан жанубий америкалик ҳужумчининг сеҳрли узатмасидан кейин урилди. Рафиньяда бундай моҳирона узатмани голга айлантирмаслик учун бошқа вариант ҳам йўқ эди.

Мағлуб: Усмон Дембеле

Эрнесто Валверде рақибларнинг қарши ҳужумларини олдини олиш мақсадида 4-4-1-1 ўйин схемасига ўтиши туфайли асосий таркибдан Дембеле тушиб қолди. Бироқ бундай схема Месси учун ишлаб чиқилган эди.

Мессининг «Севилья»га қарши учрашувдан олган жароҳати сабаб сафдан чиққани қолганлар учун асосий таркиб учун катта эшикларни очиб берди.

Шунга қарамай ҳужум чизиғида янги вакил Малком билан бирга жамоанинг келажаги деб аталаётган Дембелега жой топилмади. Унга ҳатто захирадан тушиш бахти ҳам насиб этмади.

Ғолиб: Рафинья

«Кўк-анорранглилар» бутун ёз давомида Рафиньяни сотиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Бироқ барчаси биргина сабаб туфайли зое кетди. Ҳеч ким уни сотиб олишни истамади. Рафинья яхши футболчи бўлиши мумкин, бироқ «Барселона»да эмас.

Валверденинг Дембеле ва Малкомларни ўрнига айнан Рафиньяни тушириш қарори кутилмаган бўлди. Футболчи ҳатто ўйинни юқори тарзда ҳам ўтказгани йўқ.

Бироқ унинг Суарес билан ҳамкорликда урган голи барчасини қоплаб кетди. Унинг голи жамоага устунлик бағишлади.

У Дембеле ёки Малкомлардек даҳо бўлмаслиги мумкин, бироқ ундаги барқарорлик Валвердега ёққан бўлса ажабмас.

Ғолиб: Серхио Бускетс

Дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиси анча вақт Лионель Мессининг соясида қолиб кетди. Бироқ кечаги учрашув бундан мустасно. Бускетс ярим ҳимояда Артур билан кучли ҳамкорлини ўрнатди. Каталониялик футболчи жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушди. У майдоннинг ҳар бир қаричида ҳаракат қилди. Бу биз билган ўша ажойиб Бускетс эди.

Ғолиб: Артур

Хавининг «Барселона»дан кетганига ҳам мана уч йил тўлди. Дунёнинг энг кучли ярим ҳимоячиси бўлган Хавига ҳам беш йилдан ошди. «Барселона» унга ўринбосар сифатида Тьяго Алкантарани танлаганди. Бироқ у Хави вақтида ўйин амалиёти камлигини баҳона қилиб «Бавария»га кетиб қолганди.

Энди эса саҳнага Артур чиқди. Бир вақтлар фақатгина Бразилия ярим ҳимоядаги энг кучли футболчиларни етиштириб чиқарарди. Артур буни қайта бошлаб берса керак. У «Барселона»га келганига эндигина тўрт ой бўлди. Аммо у 14 йилдан бери шу клубда ўйнаётгандек таассурот уйғотмоқда.

Артур Хавига муносиб ворис бўлиши мумкин. «Уэмбли»да ажойиб ўйинини ўтказганди. Кеча «Камп Ноу»да эса муҳим учрашувини ўтказди. Тўпга эгалик қилиш, ўйин ритмига таъсир қилиш каби сифатлар унда борган сари шаклланиб бормоқда. Валверде уни учрашув якунланилига оз вақт қолганида захирага олиш қарори мухлислар томонидан ҳуштакбозлик билан қабул қилинди.

Артуро Видални «Қирол Артур» дейишарди. Бироқ кечаги ўйиндан кейин чилилик футболчи «Гремио»дан келган болакайга бу мақомни қўшқўллаб топширди. Энди «Камп Ноу»да янги «Фирьавн», «Султон» ва «Қирол Артур» бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!