«Қироллар жанги»дан чиқарилган беш хулоса

Басклик меҳмонлар ўйин стартидан то охиригача ҳукмронлик ўрнатишди ва ўйин давомида «қироллик клуби»нинг ўйин назоратини ушлашга бўлган нияти умуман кўринмади. Хўш, учрашувдан қандай хулосалар чиқардик?

  1. «Бернабеу»нинг «шаҳзодаси»

«Реал» бир йил аввал Винисиус Жуниорни катта пуллар эвазига сотиб олди. Асосий жамоада бирорта ўйинда ҳам майдонга тушмаган ўспирин учун рекорд даражадаги трансфер бўлди. Унинг қўшиб олиниши «қаймоқранглилар» Неймар вазиятини такрорламаслик учун амалга оширишди. «Қаймоқранглилар» бразилиялик суперюлдузни «Барселона»га бериб қўйганди, бу сафар янгисини ҳам топшириб қўймаслик учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Аммо ҳеч ким ёш истеъдод вакилининг «Фламенго»нинг асосий таркиби учун нима таклиф қила олишини билмасди.

У ўтган ёзда Испанияга кўчиб ўтди ва секинлик билан мослаша бошлади. Кечаги ўйинда таркибдаги жароҳатлар сабаб Сантьяго Солари унга чап қанот вингери вазифасини ишониб топширди. У мадридликлар ҳужум учлигининг етакчиси бўлишига умид қилишганди.

Бироқ бу режалар қоғозда эди. Ўйиндан кейинги натижа жамоа ўз уйида меҳмонларга таслим бўлганини кўрсатди. Бироқ унинг индивидуал ўйини ажойиб чиқди. Чемпионлар Лигаси ва КЎЖЧ нинг амалдаги чемпионлари синалмаган йигитчани ўзларининг етакчиси сифатида кўришни исташди.

Винисиус бу ишни бажаришга қодирлигини кўрсатди. У «Реал Сосьедад» ҳимоясини ёриб киришга йўл топа олди. Жамоадошлари билан яхши ҳамкорлик ўрнатди, рақиб дарвозабонини ажойиб сейвлар қилишига сабабчи бўлди. Клубда содир бўлган йирик ўзгаришлардан кейин афтидан «Сантьяго Бернабеу» ўзига «янги (болакай) Қирол» топди!

  1. «Реаллар»нинг хавфли ва хавфсиз ҳужумлари

Ҳамма «Реал Мадрид» айни вақтда ўз спорт формасида эмаслигини жуда яхши билади. Аммо эътиборли томони «Реал Сосьедад» ҳам рақибидан яхшироқ эканлигини кўрсатди. Иманол Алгасилнинг биринчи ўйинида шогирдлари мадридликлар ҳимоясини парчалаб ташлади.

Дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиси Каземиро ўз мажбуриятларини бажаришда қийналди. Бразилиялик футболчи жамоасининг ҳар бир ҳужумини ўз жарима майдончасидан бошлашига тўғри келди. Аммо нега ҳисоб 0-2? Боиси Давид Сурутуса, Аднан Янузай, Микел Ойарсабал ва қолганлар хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олмади.

  1. Марселонинг рейтинги пастлашда давом этмоқда

Марсело доим ёмон ҳимоячи бўлган. Унинг ҳимоядаги қийинчилиги янгилик эмас. У ажойиб спорт формасида бўлганида ҳам ҳужумкорлиги туфайли бўлган. Ҳимоядаги муаммоларини ҳужумдаги коэффициенти «ёпиб кетган».

Орқадан туриб ҳужумларни бошлаш Марселонинг энг катта ютуғи бўлади. У Лука Модрич каби бу жабҳада муҳим футболчи бўлади.

Ҳозирда у буни қила олмаяпти, қилганда ҳам барқарор эмас. У тўпни хавфли зонага оширмоқда. Йўл қўйилган хато эса қимматга тушмоқда. Унинг ҳужумдаги самарасини ҳисобга олмаганда у оддий ҳимоячига айланиб қолмоқда.

  1. Виллиан Жозе – етишмаётган футболчими?

Ёзда жаҳон савиясидаги топ ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ўрнига муносиб ўринбосар топа олмаганида Хулен Лопетеги Виллиан Жозени муқобил вариант сифатида кўрганди. Виллиан жаҳон савиясидаги ҳужумчи бўлишдан анча йироқ. Бироқ у синалган тўпурар ҳисобланади. «Реал»га етишмаётган голларни у ҳам тўлдира оларди. У назорат қилинадиган тизимда, қарши ҳужумда ва энг муҳими катта ўйинларда ўзини кўрсата олади.

«Қаймоқранглилар» нега уни рад қилганини ҳеч ким билмайди. Кечаги ўйинда «Реал»нинг таслим қилинишида оркестрга айнан Виллиан бош-қош бўлди. Карим Бензема яқин масофадан гол уришда қийналиб юрган бир пайтда Виллиан Жозе жамоасига фойдали ҳаракатлари билан ғалаба келтирди.

Икки мавсумда 27 гол урган Виллиан «Реал Мадрид»га ўтганида нималар рўй бериши мумкин эди?

  1. «Реал»да жиддий муаммолар бор

Бу қаердан бошланганди ўзи? Тўғри, жамоани етаклаб юрадиган суперюлдуз таркибда йўқ. Бейл мадридликларнинг янги сардори бўлишга қизиқмаётган кўринади. У кўпроқ шифокорлар кўригида бўлишни маъқул кўрмоқда. Исконинг спорт формаси ҳам яхши эмас. Модрич, Кроос ва Каземироларнинг ўз ўйинларини йўқотиб қўйгани ҳам қимматга тушмоқда. Варан ва Рамослар ҳам ҳимояда олдингидек эмас. Барқарорлик йўқолган. Қолганларда ҳам етарлича сабаблар бор. Солари уларни бузиб юбордими? Клубдаги хаоснинг жумбоғини ечиш нафақат «Реал»ни, балки бошқаларни ҳам қизиқтириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!