РПЛ. Ўзбекона дербида Шомуродов жамоаси устун
Яхши биласиз, донликлар сафида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов, махачқаликлар таркибида эса яна бир юртдошимиз Достонбек Ҳамдамов тўп суради.
"Ростов-Арена"да кечган беллашувда мезбонлар 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади. Ҳамдамов эса 64-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.
Бугунги муваффақиятдан сўнг "Ростов" ҳисобидаги очколар сони 21 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди. "Анжи" эса 10 очко билан 15-поғонада бормоқда.
Фикрлар