Расман! "Айнтрахт" Сербия терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди

Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ўз расмий сайтида "Гамбург" ярим ҳимоячиси Филип Костични таркибга қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра “Айнтрахт” 25 ёшли сербиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага олган.

Маълумот учун, Костич “Гамбург” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр ичида жами 65та ўйинда майдонга тушиб, 9та голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!