"Реал", "Арсенал" ва "Рома" клублари собиқ футболчиси Руминия клуби билан шартнома имзолади

Руминиянинг ЧФР клуби ўзининг расмий твиттерида бразилиялик машҳур ярим ҳимоячи Жулио Баптиста билан шартнома имзолагани ҳақида эълон қилди.

Унга кўра 36 ёшли футболчи янги жамоаси билан 2019 йилга қадар шартнома имзолаган.

Маълумот учун, Баптистанинг сўнгги жамоаси АҚШнинг "Орландо Сити" клуби бўлган эди. У ушбу жамоа сафини 2016 йилда тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Баптиста фаолияти давомида "Севилья", "Реал", "Арсенал", "Рома" ва "Малага" каби жамоаларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!