"Реал" Азар билан келишувга эришди

Мадриднинг "Реал" клуби "Челси" вингери Эден Азар билан оғзаки келишувга эришди. Бу ҳақда OK DIARIO нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 28 ёшли бельгиялик футболчи “қироллик клуби” билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 13 млн евро маош олади. Бундан ташқари агар Испания чемпионлиги қўлга киритса 1 млн евро, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса 1,5 млн евро бонус олади. Бундан ташқари, агар “Олтин тўп”ни қўлга киритса яна қўшимча 1,5 млн еврога эга бўлиши мумкин.

Энди “Реал” Азарнинг трансфери борасида “Челси” билан келишувга эришса бас. Таъкидлаш керакки, “аристократлар” уни 112 млн еврога баҳолашмоқда. Аммо, мадридликлар уни 75 млн еврога сотиб олишни режалаштиришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!