Рио Фердинанд: Жоржиньонинг "Челси"га умуман фойдаси тегмаяпти

  • 20 Jan 14:02
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рио Фердинанд "Челси" ярим ҳимоячиси Жоржиньони кеча "Арсенал"га (0:2) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг жиддий танқид остига олди.

Tecno

“Жоржиньо ўйин темпини назорат қилиши керак. Аммо, у жорий мавсум нечта голли узатма оширди? У 2 мингдан ортиқ узатма амалга оширди, бироқ уларнинг ҳеч бири гол билан якунланмади. У хатто ҳимояда ҳам яхши ўйин кўрсатмайди. У умуман ҳаракат қилмаяпти, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам жамоага ҳеч нарса бермаяпти”, - дейди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо “Челси” сафига ўтган ёз 56 млн евро эвазига “Наполи”дан келиб қўшилган эди. У жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига бор йўғи 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Comments

You must be logged in to commet!