Роббен Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун асосий даъвогар кимлигини айтди
Ads

Мюнхеннинг “Бавария” клуби вингери Арьен Роббен жорий мавсум Чемпионлар лигасининг асосий фаворити қайси жамоа эканлигини айтди.

“Ливерпуль” худди ўтган сафар финалга чиққанидек жуда кучли. Мен уларни бу мавсум ҳам Чемпионлар лигасининг асосий фаворити деб ҳисоблайман. Афсуски, бу биз учун жуда омадсиз қуръа бўлди. Аммо бошқа томондан бу жамоамиз учун катта чақириқ ҳисобланади”, - дейди голландиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” ЕЧЛнинг 1/8 финалида айнан “Ливерпул”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу жамоаларнинг илк учрашуви 19 февраль санасида "Энфилд"да бўлса, жавоб ўйинига 13 март куни "Альянц Арена" мезбонлик қилади.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98