Роналду ва Зидансиз “Реал”да қандай ўзгаришлар юз берди?
Ads

Зинедин Зидан “Реал”дан май ойи охирида кетди. Криштиану Роналду эса Мадридни июл ўртасида тарк этди. Клуб эса икки ярим ой ичида янги мураббий олиб келди ва УЕФА суперкубогида ва ЕЧЛда ЦСКАга мағлубиятга учради.

Жамоага янги мураббий бўлиб келган Хулене Лопетеги “Реал”га бир қанча ўзгартиришлар олиб келди.

1. Дарвозабонни ўзгартирди

Кейлор Навас сўнгги икки мавсумда ўзига яна бир неча йил асосий таркибдаги жойи кафолатлангандай ўйнади, аммо ёзда “Реал” раҳбарияти унга рақобатчи олиб келишга қарор қилди. Мадридликлар Тибо Куртуанинг улкан орзусини – “Реал”да ўйнаш –  амалга оширишди ва бунинг учун “Челси”га 32 млн евро тўлади.

“Реал” таркибига ЖЧ-2018 турнирининг энг яхши дарвозабони келганига қарамасдан Испания чемпионати янги мавсум илк учрашувларида Навас “қироллик клуби” дарвозасини қўриқлади, аммо аммо “Леганес”га қарши  ишончли ўйинда Мадрид клуби дарвозасини айнан Куртуа қўриқлади. Қисқасии, у қизиқарли статистик фактни бера олди: Битта ўйинда Куртуанинг узоқ масофага тўп ошириш ўртача аниқлиги 58%ни ташкил қилган. Тибодан олдин бу натижани фақатгина Касильяс қайд этган. 2006 йилда 61,54%.

2. Гарет Бэйлнинг ўйин услуби ўзгарди

Football Manager на мобиль  ўйинларида “асосий ҳужумкор ўйинчи” деб аталадиган алоҳида позиция бор. Агар сиз “Реал”ни танлаган бўлсангиз, бу жойда Роналду ҳаракат қилади ва ҳеч бўлмаганда рақиб дарвозасига битта тўп киритади. Реаль ҳаётда бир нечта мавсумда у Мадрид суперклубида айнан ушбу позицияда ҳаракат қилди.

G. Bale

Бироқ Роналду энди бу жамоада эмас, раҳбарият унинг ўрнини босувчи футболчи учун “тонналаб” пулни сарфлашни хоҳламади. Балки унинг ўрнини босувчи футболчини жамоадан топиб қўя қолди. Бунга айна Гарет Бэйл жуда мос келди. Бир томондан уэльслик футболчи қанотда худди шу ишни қилиб келарди. Бошқа томондан эса унинг жамоадаги роли тубдан ўзгарди. Энди у Роналду ва Бензема ҳужумларини ташкил қилмайди. У марказдан Модрич ва Кроос узатган тўплар билан шуғулланади ва уларни зарбага айлантиради. Бэйл айни дамда Криштианунинг ўтган мавсумдаги ўзгинаси. Роналду кетганидан кейин у бу тактикага ўзганиш учун қаттиқ тер тўкди ва ҳали ҳам ҳаракат қилмоқда.Олдин у Роналду бор вақтда ўнг қанотда кўпроқ югурган бўлса, Лопетеги энди унга Иско ва Асенсио ишига аралашишга ҳам рухсат берди.

3. Лопетеги ўзгарувчан футбол намойиш этмоқда

Биринчидан, Бу Лопетеги тажрибали ва кучли футболчилардан фойдаланаётганлиги билан боғлиқ. Масалан, Марсело Мадрид дербисида иштирок этмади. Унинг ўрнига чап қанотда марказий ҳимоя Начо ҳаракат қилди. Лопетеги шунингдек, Каземирони марказдан тепароққа чи қарди. Марсело деряли 35% жамоа ҳужумларида иштирок этмоқда. Ўтган мавсум Модрич ҳужум чизиғида энг яхши футболчиларидан бири бўлган эди, аммо энди ярим ҳимоячи ўз жойига қайтди.

Benzema_1

Иккинчидан, Лопетеги даврида “Реал” ҳужуми ҳам ўзгарди. Ўтган мавсум Бензема ягона номинал ҳужумчи бўлган бўлса, мураббий уни кўп ҳам ўзгартиришга ҳаракт қилмади. Лопетеги келганидан кейин ҳужумчи қўшимча вазифаларни олди: энди у ҳужум ташкил қилинишида орқароққа қайтиш ҳам керак бўлмоқда. БУ ўзи учун ҳам вазиятлар яратилиши ёрдам беради деб ҳисобламоқда мураббий. Бу услубда у ҳаттоки, Жозе Моуриньо даврида ҳам ўйнамаган эди. Шунинг учун “Атлетико” билан ўйинга қадар Бенземанинг янги “позицияда” тўрт ўйинда рақиб дарвозасига бирорта зарба бера олмаганидан ҳайратланмаса ҳам бўлаверади.

***

Янги “Реал” – топишмоқ. Клуб асосий юлдузлар, афсонавий мураббийлар билан хайрлашди, аммо ёмон бўлмаган футбол намойиш қилишда давом этмоқда. Мадрид дербисига қадар испан журналистлари “қироллик клуби”ни позицион курашда ва қарши ҳужумларда жуда ёмон ўйнаганликларини қайд этишди. “Атлетико” билан бўлган ўйин “Реал”нинг бу хатоларни қайсидир маъноада тўғрилаганини кўрсатди, бироқ ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида ЦСКА билан бўлган ўйиндаги мағлубият бир қатор ҳал этилиши керак бўлган муаммолар борлигини кўрсатди. Хулен Лопетеги клуб билан ишламоқда ва у ҳаттоки Криштиану Роналдусиз ҳам ўсишига қаттиқ ишонмоқда.