Роза Қўзиева БААдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди

Бугун аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Роза Қўзиева 110 кг натижа кўрсатиб, иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Спортчиларимиз мусобақада мураббий Фазлиддин Умирзоқов қўл остида иштирок этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз Роза Қўзиева Индонезияда ўтказилган Параосиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Шунингдек, у 2018 йилда Миллий олимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган «Миллий спорт мукофоти» тақдирлаш маросимида Ўзбекистоннинг энг яхши паралимпиячиси сифатида эътироф этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!