Саидаъло Қатарда кортга чиқмоқда

 
Қатарда ташкил этилган "Фьючерс" туркумидаги навбатдаги халқаро турнирда Саидаъло Саидкаримов саралаш мусобақасидан муваффақиятли ўтди.
 
Истеъдодли ёш теннисчимиз асосий тўр йўлланмаси учун ўтказилган беллашувда Александру Илие Тудураче билан рақобатлашди. Учрашувда рақибидан ҳар томонлама устунлигини намойиш қилган ўзбекистонлик теннисчи 6:0, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
Саидаъло Саидкаримов асосий тўрнинг дастлабки босқичида кевейтлик Абурраҳмон Алавадхийга қарши кортга чиқади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!