Саидаъло Россия кортларини забт этмоқда

Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирда иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Саидаъло Саидкаримов турнирдаги юришини давом эттирмоқда. Илк даврада Петр Архиповни ортда қолдирган Саидаъло кеча яна бир мезбон теннисчиси Филипп Климовга қарши кортга чиқди.

1 соат 23 дақиқа давом этган ўйинда Саидаъло 7:5, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди. Унга бу босқичда россиялик Павел Котов рақиблик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!