Саидаъло Саидкаримов чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди

Покистоннинг Исломобод шаҳрида Халқаро теннис федерацияси бўйича “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақанинг иккинчи давра баҳслари бошланди.
 
Мусобақанинг илк даврасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Саидаъло Саидкаримов бугун навбатдаги босқичда япониялик Рио Ногутига қарши кортга чиқади.
 
Мазкур учрашув Тошкент вақти билан соат 11:30 дан сўнг бошланади. Учрашувда теннисчимизга омад ёр бўлсин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!