Саидкаримов жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди

Айни кунларда Россиянинг Қозон шаҳрида соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирда иштирок этаётган ўзбекистонлик теннисчи Саидаъло Саидкаримов яккалик баҳсларида чорак финалга чиққани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

19 ёшли теннисчимиз жуфтлик баҳсларида қозоғистонлик Григорий Ломакин билан дуэт ҳосил қилиб иштирок этмоқда. Кеча уларга мусобақанинг чорак финалида мезбонлар вакиллари Александр Игошин/Ян Сабанин рақиблик қилишди.

1 соат 20 дақиқа давом этган учрашувда Саидаъло ва унинг шериги 1:6, 7:6, 10:8 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!