Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Санжар Файзиевни энг кучли теннисчи кутмоқда

Изоҳлар: 0

Қозоғистонда теннис бўйича эркаклар ўртасидаги "Фьючерс" турнирида ҳамюртимиз Санжар Файзиев кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлади.

Яккалик беллашувларининг иккинчи босқичида ўзбекистонлик теннисчи Польшадан келган Андрей Капашга қарши кортга чиқди. Учрашув Санжарнинг устунлигида ўтди ва рақиби устидан 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Чорак финалда ҳамюртимизга жиддий рақиб - биринчи рақамда сараланган италиялик Лоренцо Гиустино рўбарў келади.

SPORTS.uz

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ