Сардор Азимов: Мухлислар учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 29-тур учрашувларига старт берилади. Яқиндагина Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Олмалиқнинг АГМК клуби бугун Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши баҳс юритади.
Ушбу учрашувдан олдин жиззахликларнинг етакчи футболчиси Сардор Азимов клуб матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз Ўзбекистон кубоги соҳибларига қарши майдонга тушамиз. Ўйин қийин кечиши аниқ. Афсуски, сафардаги учрашувлардан максимум натижа чиқара олмадик. Шунинг учун ўз майдонимизда кичик деталлар учун ҳам курашишимиз керак. Ҳар қандай об-ҳавода бизни қуллаб-қувватлаш учун келган мухлисларимиз учун ҳам ғалаба қозонишимиз шарт”, - дейди Сардор Азимов.
Эслатиб ўтамиз, “Сўғдиёна” – АГМК учрашуви бугун соат 17:00да бошланади.
Фикрлар