Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Сергей Фомин бугун Уимблдонда кортга чиқади

Zohir2018
Изоҳлар: 0
Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Сергей Фомин Лондонда ўсмирлар ўртасида ўтаётган Уимблдон турнирининг асосий тўрида иккинчи даврага чиққан эди.

Сергей мусобақанинг илк даврасида америкалик Тайлер Зинкка қарши ўйин ўтказиб, рақибини 6:4, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Энди Фомин мусобақанинг иккинчи босқичида бразилиялик Жилберт Суаресга қарши кортга чиқади. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан 15:00да ўтказилиши режалаштирилган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ