Сервер Жепаров Бекободга эмас Эронга кетиши мумкин

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси, ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди.

SPORTS.uz’га маълум бўлишича 36 ёшли футболчи Эроннинг “Истиқлол” клуби билан келишувга эришган. Таъкидлаш керакки, Жепаров учун бу жамоа бегона эмас. Боиси, у 2017-2018 йилларда “Истиқлол” шарафини ҳимоя қилган ва 27та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 4та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Жепаровнинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг “Жетису” клуби бўлган эди. Бундан аввалроқ уни Бекободнинг "Металлург" клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жепаров Ўзбекистон терма жамоаси сафида 126та ўйин ўтказиб, 24та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!