Серхи Роберто барибир ҳимоячи эмас!
Ads

Эрнесто Вальверде жамоанинг универсал вакили Серхи Робертони ўнг қанот ҳимоясида ўйнатаётган бўлсада, Роберто тўпга ташланишни билсада, у барибир яхши ҳимоячи эмас. Нега? Боиси у болалигидан «Ла Масия»да ўйинни қандай ташкил қилиш кераклигини ўрганиб катта бўлган. Айнан ярим ҳимояда у жамоасига катта ҳисса қўша олади. Аммо ҳимояланишда у катта муаммолар туғдиради.

«Барселона» ушбу мавсумда 18 ўйинда 22 гол ўтказиб юборди. Ла Лига доирасидаги учрашувларда 18 та, Чемпионлар Лигасида 3 та ва Испаниця Суперкубогида 1 та. Каталонияликлар ўтган мавсумдагидек ҳимояда ишончли ўйин намойиш қила олишмаяпти.

Ушбу ожизликнинг айбдори бутун жамоа, структура ва умуман олганда тизим ҳисобланади аслида, бундай паст кўрсаткични битта футболчига боғлаб қўйиш адолатдан эмас. Олдиндан айтиш жоизки, айнан Серхи Роберто туфайли клубнинг олдинги чизиқлардаги иши яхши кетмоқда, аммо айнан у туфайли клуб кўплаб голлар ўтказиб юбормоқда.

Ишонмайсизми? Бу мавсумда Роберто ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўтказган тўққиз ўйиннинг атиги учтасини «қуруқ» ўтказишди. Қолган олти учрашувда эса «кўк-анорранглилар» ўз дарвозаларидан нақ 12 гол ўтказиб юборган. Бу ўтказиб юборилган жами голлар сонининг ярмидан ҳам кўп дегани.

Робертонинг хатоларини сарҳисоб қиларкан, бунга ечимни ҳам қидириб кўрамиз.

«Барселона» – «Уэска» (8-2, ғалаба)

0-1: ушбу ўйиндаги дастлабки голда Роберто Самуеле Лонгонинг йўлига тўғаноқлик қила олмаган ҳимоя чизиғи вакиллари Кучо Эрнандесга боши билан гол уришига қаршилик олмади. Эрнандес эса айнан Робертонинг позицион хатоси туфайли хавфли вазиятга чиқиб борди.

3-2: бу вазиятда ўнг қанотда ҳаракатланаётган ҳимоячи Алекс Галларнинг эътиборсиз қолганини пайқаши ва уни ёпиши керак эди. Бироқ у буни қила олмади. 75 % унинг хатоси. Умтити Мои Гомесни қўриқлай олмади, аммо Роберто керакли вақтда пайдо бўлганида хавф бартараф қилинган бўларди.

«Барселона» – «Леганес» (2-1, мағлубият)

1-1: Роберто Жонатан Сильванинг ўнг қанотдан кириб келишини тўхтата олмади. У уругвайлик футболчи Набиль Эл Жарга пас узитишини кузатиб қолди, холос. 75 % унинг хатоси. Вермален ҳам чап қанотда ўз позициясини йўқотиб қўйди. Аммо Роберто рақибни вақтида тўхтатиб қолганида гол юзага келмасди.

2-1: «Леганес» ўнг қанотни янчиб ташлади, Роберто эса ўз позициясидан миллионлаб миль узоқликда эди. Аммо жин урсин, рақибнинг бахтига Пике Оскар Родригесга голли пас узатиб берди. Бундай Робертонинг хатоси йўқ. Аммо унинг ўз позициясида эмаслиги Пикени шошириб қўйди.

«Барселона» – «Реал Мадрид» (5-1, ғалаба)

2-1: «Реал» дербининг иккинчис таймини Марсело бошчилигида ўнг қанотдан ёриб киришига Роберто ғов бўла олмади. Бу вазиятда Серхи Гарет Бейлни қўриқлаб юрди, Марсело шунчаки идеал ўйин ўтказди ва гол урди.

«Барселона» – «Интер» (1-1, дуранг)

1-1: жарима майдончасида тўп айланиб Мауро Икардининг оёқларини топди. Аргентиналик икки марта тўп билан чиройли муомала қилиб йўлидан Робертони суриб ташлади ва гол урди. 100 % Робертонинг хатоси. Айнан у Икардини ёпа олмади. Якунда муҳим ғалаба қўлдан чиқарилди.

Ҳукм:

Каталонияликлар Серхи Роберто билан ўтказиб юборган 12 голдан учтасида универсал футболчининг хатоси йўқ эди. Буларда Пике ва Тер Штегенлар вазиятни яратиб беришди, «Реал» эса шунчаки мехнати эвазига гол урди. Вальверде ўз хатосини тушуниб етди ва Нельсон Семедуни «жанг»га ташлаб чиройли ғалабага эришди.

Қолган тўққиз гол Робертонинг хатоси ортидан содир бўлди ва бу клубга қимматга тушди. Буларнинг барчаси бир нарсани: Роберто ҳимоялана олмаслигини англатади. Энг даҳшати бу голлар ўтказиб юборилишига олиб келмоқда. Ушбу ҳафтанинг Ла Лиганинг марказий ўйини «Барселона»- «Атлетико» ўртасида кечади. Эрнесто Вальверде жамоасининг ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш нияти бўлса Робертони захирада қолдириши зарур. Каталониялик ярим ҳимоячи ҳужумда ёрдам бера олади, буни инкор қилиб бўлмайди. Аммо ҳимояда йўл қўяётган хатолари ҳам анча қимматга тушаётганини эътибордан қочирмаслик керак. «Матрослар»га қарши Малком ўйинни илк дақиқалардан бошлайдиган бўлса иккинчи бўлимда унинг ўрнига туширилгани маъқул. Робертонинг қуввати ва позицион ақллилиги «Реал»га қарши ўйинда ўйнагани каби «Атлетико»ни ютишга жамоадошларига ёрдам бериши мумкин.