Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Шаҳрамни дунё тан олди(фото)

Изоҳлар: 0

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича ЖЧнинг 69 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов мухлислар талқинига кўра, жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди.

Халқаро ҳаваксор боксчилар ассоцияцияси – AIBA нинг “Тwitter” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ўтказилган сўровнома натижасига кўра, боксчимиз энг яхши деб тан олинди.

Сўровномада иштирок этган овоз берувчиларнинг 56 % ҳамюртимизни энг яхши деб қайд этган. Ундан сўнг, 17  % овоз билан украиналик Олександр Хижняк иккинчи ўринни эгаллади .

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ