Шкриньяр - "Манчестер Юнайтед"нинг асосий трансфер нишони

"Интер" клуби ҳимоячиси Милан Шкриньяр "Манчестер Юнайтед"нинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер нишони ҳисобланади. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Айтиш лозимки “қизил иблислар” кўпдан буён ўзларининг ҳимоя чизиқларини кучайтиришни режалаштиришмоқда. 24 ёшли словакиялик футболчи эса бу борада номзодлардан бири ҳисобланади.

МЮ шунингдек Калиду Кулибали ("Наполи") ва Йоахим Андерсен ("Сампдория") каби ҳимоячиларни ҳам кўз остига олиб қўйган.

Маълумот учун, Шкриньяр жорий мавсум “нерадзуррилар” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!