Шюррле АПЛ клубида тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга етиб келди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби вингери Андре Шюррле тез орада "Фулхэм"га кўчиб ўтади.
Sky Sports тарқатган хабарга кўра 27 ёшли германиялик футболчи янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга етиб келган. У муваффақиятли тиббий кўрикдан сўнг "Фулхэм" билан шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Шюррле учун Англия премьер-лигаси у қадар бегона эмас. Боиси, у 2013-2015 йилларда Лондоннинг "Челси" клубида тўп сурган.
Фикрлар