
Симона Халеп Испания тарихига кирди
Руминиялик теннисчи Симона Халеп Мадридда ўтаётган турнирнинг учинчи даврасида чехиялик Кристина Плишковани 6:1, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Симона "Mutua Madrid Open" турнирининг чорак финалида америкалик Слоан Стивенс ва чехиялик Каролина Плишкова учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.
Шу тариқа, Симона Халеп мазкур ғалабадан сўнг "Mutua Madrid Open" турнирида жами 15 марта ғалаба қозонгани билан мусобақа тарихига кирди. Эслатиб ўтамиз Симона ушбу турнирда 2016 ва 2017 йилларда бош совринни қўлга киритган.
Фикрлар