
Симона Халеп: Кристина жуда ҳам кучли теннисчи
Руминиялик теннисчи Симона Халеп Мадриддаги турнирда чехиялик Кристина Плишковага қарши ўйиндан нималар кутаётганини таъкидлаб ўтди.
"Мен ва Кристина аввал ҳам ўйнаганмиз ва ўша ўйинда мен жуда қийналганман. Кристинанинг тўп узатмалари ва қўлнинг олди қисми билан берган зарбалари кучли. Ўтган йилги ўйинимизни кўрмоқдаман ва ундан ҳам яхши ўйнашга ҳаракат қилмоқдаман. Мен унга қарши ўйинда ғалаба қозонаман. Тўғри унга қарши ҳар қандай ўйин оғир ўтади
Мен фақатгина ўзимнинг ўйинимни кўрсатаман. Бошқа ҳар қандай нарсаларга эътибор қаратмайман", - дейди Симона Халеп.
Фикрлар