
Симона Халеп: Мадрид менга ёқади
Руминиялик Симона Халеп Мадрид шаҳрида ўтказиладиган теннис турнири ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.
"Мадридда шарт-шароитлар юксак савияда: ажойиб марказий корт ва мўтадил ҳаво. Сен у ерда ўзингни фақат ғалабага тайёр эканингни ҳис қиласан. Марказий кортнинг томи ёпилиши ва очилиши жуда яхши. Ундаги бу имконият туфайли ёмғирда ҳам теннис ўйнаш мумкин" - дейи Симона.
Фикрлар