Слалом: Икки нафар ҳамюртимиз ярим финалда
Осиё ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари давом этмоқда.
Кун дастуридан ўрин олган каноэ слаломи баҳсларининг саралаш босқичи ўз якунига етди. Ушбу беллашувларда икки нафар ҳамюртимиз Алибек Темиргалиев ва Абубакир Буканов иштирок этишди ва ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишди.
Хусусан, Алибек Темиргалиев икки уринишда 89,34 балл билан ҳолда иккинчи ўринни банд этган бўлса, Абубакир Буканов 98,54 балл билан 10 ўринда сараланди.
Фикрлар