Слоан Стивенс Сингапурда ғалаба қозонди
Америкалик теннисчи Слоан Стивенс ва япониялик Наоми Осаку Сингапурда ўтаётган "WTA"нинг якуни турнирида ўзаро рақобатлашди.
Мусобақанинг қизил гуруҳидан жой олган ушбу учрашувда Слоан рақибини уч сетда – 7:5, 4:6, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шу тариқа, Стивенс ўз гуруҳида вақтинчалик пешқадамга айланди.
Фикрлар