София Кенин илк совринини қўлга киритди

Австралияда Хотин-қизлар теннис уюшмаси томонидан ўтказилган "Hobart International" турнирида ғолиб номи аниқланди.

Мазкур мусобақа финалида америкалик теннисчи София Кенин ва словакиялик Анна Шмидлова ўзаро рақобатлашди. Учрашувда София рақибини 6:3, 6:0 ҳисобида енгди.

Ушбу ғалаба Кенинга  43,000 АҚШ доллари ва 280 рейтинг очкосини олиб келди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!