“Сўғдиёна”нинг мавсумдаги энг яхши футболчиси номи маълум бўлди

Хабарингиз бор, “Сўғдиёна” футбол клубининг ижтимоий тармоқларида мухлислар ўртасида йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун мухлислар орасида сўровнома ўтказилди. 3 кун давом этган сўровномада минглаб мухлислар севимли футболчиси учун овоз берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Энг кўп овоз тўплаган футболчи Сардор Қулматов “Сўғдиёна” ПФК нинг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Иккинчи ўринни 42% билан Шохруз Норхонов эгаллади. 3-ўрин эса 40% билан ёш ва иқтидорли футболчи Ойбек Нурматовга насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!