Спорт автомобиллари пойгага шай

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2018 йилга мўлжалланган календарь режасига асосан жорий йилнинг 8 – 10 июн кунлари Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган “Жанубий” автомобил полигонида автомобил халқа пойгаси бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўтказилади. Бугун биринчи кун барча иштирокчилар автомобилларини техник тайёрлигини кўрикдан ўтказишди.

"Мусобақа олдидан спортчиларнинг рухий тайёрлиги ва ғалабага бўлган истаги юқори бўлиши билан бирга автомобиллари ҳам техник шай ҳолатда бўлиши энг асосий омиллардан бири",- дейди мусобақа бош ҳаками Барис Лещик.

Ўзбекистон кубогида иштирок этиш учун Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг 10 та клубидан жамоалар етиб келишган.

Эртага 10 июн куни соат 9-30 да “NU”, “А-8”  русумдаги двигатель сиғими 1600 хажм куб ва “А-9” русумли автомобиллар пойгасига старт берилади.

"Мусобақа қойдасига кўра спортчилар бир айланаси 4 километрдан иборат бўлган халқа трассани 15 маротаба (60 километр) айланиб ўтишлари керак. Кубок баҳсларида ғолиблик учун  даъвогар спортчилар кўп. Бу эса мусобақаларни томоша қилиш учун келаётган автоқизиқувчиларга ҳаяжонли дақиқаларпни тортиқ этади деб ўйлайман", - дейди мусобақа бош котиби, миллий тоифадаги ҳакам  Бекзод Ахмедов.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!