Стефанос Циципас ғалабасига 14 эйс кифоя қилди
Zohir2018
Стефанос Циципас иккинчи даврада ғалаба қозонди
Профессионал теннисчилар уюшмаси томонидан "Катта дубулға" туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионатида иккинчи давра баҳслари бошланди.
Ушбу босқичда грециялик Стефанос Циципас сербиялик Виктор Троицкини 6:3, 2:6, 6:2, 7:5 ҳисобида таслим қилди.
Энди "Australian Open" турнирининг учинчи даврасида Циципас грузиялик Николоз Басилашвили билан рақобатлашади.

Изоҳлар (0)