
Суарес ва Энрике Мессини мақташди
Хабарингиз бор кеча Испания чемпионати 19-турида “Барселона” сафарда “Эйбар” мехмони бўлди. Голларга бой кечган ўйинда каталонияликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувда Денис Суарес, Лионель Месси, Луис Суарес ва Неймарлар ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.
Ўйиндан сўнг жамоа бош мураббийи Луис Энрике ва жамоа форварди Луис Суареслар Лионель Месси ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтишди.
“У ноёб футболчи. Лео дунёнинг энг кучли футболчиси эканлигини ҳар бир ўйинда намойиш қилмоқда”, - дейди Суарес.
“Месси ҳар доимгидек ажойиб. Ҳеч ким унингдек кучли бўлмаган”, - дейди Энрике.
Фикрлар