Сульшер Эррерани МЮда қолишга кўндирди

Испаниялик ярим ҳимоячи Андер Эррера "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини давом эттиради.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар”нинг янги бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер жорий мавсум сўнггида шартномаси якунланадиган 29 ёшли футболчини янги шартнома имзолашга кўндирган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эррерага ПСЖ ва “Реал” Мадрид клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эррера жорий мавсум МЮ сафида жами 16та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!