Сульшер МЮ тарихига кирди. Бунақаси хатто Алекс Фергюсонда ҳам бўлмаган
Хабарингиз бор кеча “Манчестер Юнайтед” Англия кубоги 1/16 финали доирасида сафарда “Арсенал” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, бу Оле-Гуннар Сульшернинг МЮ бошқарувидаги кетма-кет 8-ғалабаси бўлди. Бу эса клуб тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Хатто, “Юнайтед” тарихидаги энг яхши мураббий дея эътироф этиладиган Алекс Фергюсон ҳам ўзининг дебют мавсумида 8та ғалаба қўлга киритиши учун 19та ўйин керак бўлган.
Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” ўтган 8та учрашувда рақиблари дарвозасига 22та гол урган бўлса, ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди.
Фикрлар