Сув полоси. Осиё чемпионатида ўғил болаларимиз Японияга мағлуб бўлишди
Тошкент шаҳрида сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги VI Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида ўғил болалар ўртасида тўртинчи тур ўйинларини ўтказилди. Тур доирасида йигитларимиз япониялик рақибларга қарши баҳс юритишди ва 9:25 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қизлар ўртасидаги мусобақада эса бугун дам олиш куни бўлди.
Бугун қайд этилган натижалар:
Япония – Ўзбекистон 25:9
Хитой – Қозоғистон 13:3
Жанубий Корея – Эрон 20:3
Эртага мусобақанинг сўнгги куни доирасида қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади:
Ўғил болалар, 5-тур:
Эрон – Япония
Қозоғистон – Жанубий Корея
Ўзбекистон – Хитой
Қизлар, 3-тур:
Хитой – Қозоғистон
Япония – Ўзбекистон.
Фикрлар