Сузиш: Осиё ўйинлари финалларида 3 та рекорд янгиланди

Осиё ўйинлари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Бугун ўтказилган сузиш бўйича баҳсларда Осиё ўйинларининг 3 та рекорди янгиланди. 

Хусусан, брасс усулида 50 метарга сузиш бўйича баҳсларда япониялик Сатоми Сузуки маррага 30,83 сонияда етиб келиб ўзининг 31,02 сониялик рекордини янгилади.

Шунингдек, 800 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида қатнашган хитойлик Ванг Жиан Жиахе маррага 8 дақиқа 8,55 сонияда етиб келиб, ҳамюрти Ли Хуан Ху томонидан 2010 йилги Осиё ўйинларида ўрнатилган 8 дақиқа 23,55 сониялик натижани янгилашга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари янгиланган учинчи рекорд сузиш бўйича  4х100 эстафета баҳсларида Япония терма жамоаси томонидан қайд этилди. Нацуми Сакаи, Сатоми Сузуки, Рикако Ики ва Томоми Аокилардан иборат жамоа якунда 3 дақиқа 54,73 сониялик натижани қайд этган ҳолда, 2010 йилда Гуанжоуда ўтказилган Осиё ўйинларида хитойликлар томонидан ўрнатилган 3 дақиқа 57,80 сониялик натижани йўққа чиқаришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!