Tashkent Challenger. Жўрабек ва Санжар финалда

Мусобақанинг жуфтлик баҳсларида иштирок этаётган  Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов тандеми бугун ярим финал баҳсида Лука Маргороли/Тристан-Самуэль Вайссборн  дуэтига қарши кортга чиқди.

1 cоат 11  дақиқа давом этган беллашув вакилларимизнинг 6:4, 6:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Энди улар эртага марказий кортда бош соврин учун кортга чиқишади. Уларга Энрике Лопес Перес/Федерико Гайо дуэтига қарши баҳс олиб боришади. Мазкур беллашув 11:00 да бошланиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!