Куннинг биринчи ўйинида хорватиялик Яна Фетт туркиялик Ипек Сойлуга қарши кортга чиқди. Бироқ мазкур қарама-қаршилик узоқ давом  этмади. Учинчи геймдан сўнг, туркиялик теннисчи жароҳати боис, ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди.

Куннинг иккинчи беллашувида эса россиялик икки ракеткаси устаси ўзаро баҳс юритди. Унда Инна Хромачева ҳамюрти Анна Калинскаяни 6:1, 6:1 ҳисобида мағлуб этиб,  асосий тўр баҳсларида иштирок этадиган бўлди.

Қуйида шу ва бошқа ўйинларнинг тўлиқ натижаси билан танишасиз.

“Таshkent Open”. Саралаш босқичи

Яна Фетт  (Хорватия) – Ипек Сойлу (Туркия) – 3:0 RT

Инна Хромачева (Россия) –Анна Калинская (Россия) – 6:1, 6:1

Вера Звонарева (Россия) –  Ясмине Паолини (Италия) - 6:0, 6:2

 Лизетт Кабрера  (Австралия) – Ана Богдан (Руминия) – 6:1, 2:6, 7:6.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)