Бокс назорати бўйича Британия уюшмаси бош котиби Роберт Смит сўзларига кўра, супер оғир вазн тоифасининг WBO, WBA ва IBF камарлари собиқ соҳиби Тайсон Фьюри 2017 йил май ойига қадар рингга қайта олмаслиги мумкин. Аввалроқ британиялик боксчи фаолиятини яна тиклаш учун рақиб қидараётганини таъкидлаб ўтган эди.

Фьюри боксдан чиқарилган. У майда рингга қайта олмаслиги мумкин. Фьюри бундан олдин қатор муаммоларни ҳал қилиши керак. У дисквалификация қилингандан сўнг карьерани тиклаш учун нималар қилиш кераклиги борасида бизга мурожаат қилмади, – дейди Смит Talk sport нашрига.

Tyson_Fury

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Владимир Кличкога қарши реванш жангидан олдин допинг-назоратидан ўта олмаган ва унинг организмидан кокаин топилган. Шундан сўнг у чемпионлик камарларидан воз кечишга қарор қилган эди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98