Тимеа Бабошнинг кучи Эжени Бушарга етмади

Люксембургда хотин-қизлар ўртасида "BGL BNP Paribas Luxembourg Open" турнири кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтмоқда.

Мусобақанинг биринчи даврасида венгриялик Тимеа Бабош ва канадалик Эжени Бушар ўзаро рақобатлашди. Ушбу ўйинда Эжени 6:4, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, иккинчи даврага йўл олган Бушар испаниялик Карла Суарес Наваррога қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!