Томас Мюллер Германия термасида юбилей учрашувини ўтказди

CHERY AUTO

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллер Голландияга қарши (2:2) Миллатлар лигаси 6-тур ўйинининг 67-дақиқасида захирадан майдонга тушди.

Tecno

Мюллер учун ушбу ўйин Германия термаси таркибидаги 100-си бўлди. Мазкур беллашувларда 29 ёшли ҳужумчи 38 та гол ва 36 та голли узатмага муаллифлик қилишга муваффақ бўлган. Мюллер Германия таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасида 11-ўринга кўтарилиб олди.

Унинг энг яқин таъқибчиси Томас Хёсслер (101) бўлса, Германия термаси таркибида рекорд натижа Лотар Маттеусга тегишли (150).

Маълумот учун, Томас Мюллер 2010 йилдан буён Германия терма жамоаси сафида тўп суриб келмоқда. У 2014 йили Жаҳон чемпиони, ЖЧ–2010 турнирида эса бронза медаль соҳиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!