Тошкент денгизида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

25-28 февраль кунлари Тошкент денгизида 2001-2005 йилларда туғилган спортчилар ўртасида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти хабар бермоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги махсус спорт мактаблари ва клублари, спортчи жамоаларидан ёш эшкак эшувчилар қатнашадилар.

Республика Чемпионати доирасида спортчилар байдаркада К-1, К-2, К-4, каноэда эса С-1, С-2, С-4 қайиқларда 200, 500, 1000 метр масофаларга яккалик, жуфтлик ва тўрт кишилик экипажларда куч синашадилар.

Чемпионат якуни бўйича ғолиблар медал ва дипломлар билан тақдирланадилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!